Самарқандда Lacetti юк машинаси остига кириб кетди. Икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 19 октябрь куни Самарқанд вилоятида Lacetti автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 06:30 ларда Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олма-ота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1074 километрида юз берган. 1982 йилда туғилган Б.Н. исмли Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси эътиборсизлик натижасида, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган “Газ-5327” русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилган.

Натижада Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этишган.

Шунингдек, Lacetti автомашинаси йўловчилари 1975 йилда туғилган Т.Ҳ., 1989 йилда туғилган Т.Д. ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б. турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг