Самарқандда Lacetti'дан танасини чиқариб, сохта доллар сочганлар топилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда ҳаракатланаётган Lacetti люки ва ойнасидан тана қисмини чиқариб, "доллар" сочаётган шахслар акс этган видео тарқалди.     

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра,  гуруҳ бўлиб қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчилари ва "шоввоз"ларга чора кўрилган.

 Маълум бўлишича, ҳодиса Паст Дарғом туманида содир бўлган.

Тўй маросимидан олинган ушбу видео тарқалгач, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тезкор қидирув ишлари олиб борилган ҳамда қоидабузарлар топилган.

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухорода хавфли манёврлар қилган тўй кортежи иштирокчилари жавобгарликка тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд кортеж йўл қоидаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made