Самарқандда кўчалар ва хонадонларни сув босди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 19 октябрь куни Самарқанд вилоятида кучли ёғингарчилик сабаб йўлларни сув босиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари томонидан тегишли хизматлар ҳамкорлигида ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган муаммолар, яъни маҳалла кўчалари ва аҳоли ҳовлиларига тўпланаётган сувларни махсус техникалар ёрдамида тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан ирригация тармоқларининг созлигига эътибор қаратишни сўраб қолади.

Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманида кўп ёғингарчилик ортидан, автомобил йўлини сел сувлари ювиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёғингарчилик

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг