Самарқандда каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
17 Май 2021
24336Жорий йилнинг 11 май куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 ёшли қизнинг жасади каналдан топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Хабарга кўра, “Чандир” маҳалласида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдириб, уни топишга амалий ёрдам сўраган.
Туман прокуратураси бошчилигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан зудлик билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Эски Анҳор” каналидан топилган.
С.Х.нинг бедарак йўқолиб, ўлик ҳолатда топилгани ҳолати юзасидан хизмат текширувлари ва судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, воқеани бевосита гувоҳи бўлган ёки ундан хабардор бўлган шахслар доирасини аниқлаш ва улардан тушунтириш олиш ишлари олиб борилмоқда.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, С.Х.нинг қизлик пардаси бутунлиги, бузилмаганлиги, қизлик пардасини бузмасдан туриб жинсий алоқа қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, марҳуманинг жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда, ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси