Самарқандда қайнонаси ва хотинини ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ўз қайнонаси ва турмуш ўртоғини уриб ўлдирган шахс 24 йилу 6 ойга қамалди. Бу ҳақда “Yangi davr” информацион дастури хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июль куни соат 23:00лар атрофида О. исмли шахс спиртли ичимлик ҳамда гиёҳванд модда таъсирида онасининг уйига кетиб қолган турмуш ўртоғини олиб кетиш учун борган. Бироқ қайнонаси ва қайнукаси турмуш ўртоғини олиб кетишига тўсқинлик қилган. 

Маълум қилинишича, кўрсатилган қаршиликлардан сўнг, О. қайнонаси, турмуш ўртоғи ва қайнукасини калтаклаган. Олган жароҳатлари оқибатида қайнонаси ва турмуш ўртоғи вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноятчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 24 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг