Самарқандда ИИО ходими ва фуқаролар ўртасида жанжал бўлди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида фуқаролар ва Ички ишлар органи ходими ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев муносабат билдирди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 19:30 да Самарқанд шаҳар “Бунёд” МФЙда яшовчи фуқаро М.Р. “102” операторига қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонида жанжал бўлаётганлигини айтиб, профилактика инспекторини юборишни сўраган.

"Шу боис Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ профилактика инспектори фуқаронинг яшаш хонадонига борган. У муқаддам бир неча бор судланган фуқаро М.Р., унинг опаси, турмуш ўртоғи ва укаси ўзаро жанжаллашаётганига гувоҳ бўлган ва вазиятга аралашиб,  жанжални тўхтатмоқчи бўлган. 

Фуқаролар эса профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Ҳатто ИИО ходимига тегишли бўлган транспорт воситасининг олд ойнасини синдириб, моддий зарар етказган", дейилади ушбу муносабатда.

Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, айни пайтда воқеа жойи тегишли тартибда кўздан кечирилиб, фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро ўзаро жанжаллашгани ва қоидабузар шахс воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Самарқанд ИИО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг