Самарқандда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди
3-саҳифа
−
28 Март 2023
8387Самарқанд вилоятидаги хонадонда газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг икки набираси вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р.нинг уйида содир бўлган. Уйдаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлик билан нотўғри ўт олдирганлиги сабабли қисқа муддатли портлаш рўй берган. Оқибатда А.Р. ва унинг турмуш ўртоғи К.Ф. ҳамда 2 нафар набираси 50-60% куйиш билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Жорий йилнинг 26 март куни К.Ф. ва иккала вояга етмаган набиралар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида вафот этган. Эртаси куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь