Самарқандда футбол жамоаси ютқазган эркак машинасини одамлар устига ҳайдади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги умумтаълим мактаби олдидаги футбол майдончасида Nexia русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси машинасини одамларнинг устига ҳайдагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчи ҳамда транспорт воситаси топилиб, ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

“Жамоам ютқазиб қўйгани сабабли жаҳлим чиқди. Машинамга ўтириб, ўша футбол майдончасига кириб, қўполлик қилдим. Барча ҳайдовчилардан ҳайдовчилик маданиятига амал қилиб, автоуловларини бошқаришларини сўраб қоламан. Менга ўхшаб мана шу ҳолатга тушиб қолманглар. Қилган ишимдан пушаймонман. Кечирим сўрайман”, дейди ҳайдовчи.

Қайд этилишича, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчининг маҳалласидаги 35-сонли умумтаълим мактабида кенг қамровли, танқидий руҳда йиғилиш ҳам ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Captiva русумли автомобиль ҳайдовчиси футбол ўйинидаги келишмовчилик сабаб одамлар устига машинасини ҳайдаган эди. Кейинчалик, гарчи жабрланувчилар судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган бўлса-да, аҳолининг ҳаётига хавф туғдиргани ва воқеа жойидан қочиб кетгани учун унга нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Самарқанд Нуробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг