Самарқандда фуқарони Исроилга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
20 Апрель
5650Самарқандда фуқарони 18 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда У.Р., З.М. ва А.С. исмли шахслар фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 минг доллар эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.
Мадина Отабоева