Самарқандда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбораётган фирма раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юборишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда уларни Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг доллардан, жами 96 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда фирма раҳбари олдиндан 15 минг доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро ноқонуний йўллар билан бошқа бир шахсни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 200 миллион сўм талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ДХХ фирибгарлик фирма раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг