Самарқандда фуқароларни АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Crime
−
05 July 2024 4413 1 minute
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида фуқарони 24 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Х.К. фуқаролар Ш.З. ва Б.Р.нинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилган. Ўтказилган терговга қадар текширувга кўра, Х.К. фуқароларнинг ҳар биридан 12 000 АҚШ долларидан жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган ва ушбу пуллар ҳисобидан 4 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фуқароларни Европага ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August