Самарқандда эркак хотинининг хиёнатига чидолмасдан 2 боласини бўғиб ўлдирди
3-саҳифа
−
17 Май 2023
18665Самарқандда 39 ёшли эркак Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмасдан икки ўғлини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Бугун, 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.
Сўнгра у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғлини (2015 ва 2017 йилларда туғилган) қасддан ўлдирган. У бу ҳақида ўзи туман Ички ишлар бошқармасига бориб маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”,“в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги дипломатик ваколатхонасига ўзбекистонлик мигрант келиб, хотинини ўлдирганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь