Самарқандда эр-хотинни АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқароларни Америка Қўшма Штатларига юбориш учун 40 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳрида муқаддам судланган фуқаро Сирдарё вилоятида яшовчи шахснинг ишончига кириб, у ва унинг турмуш ўртоғини аввал Европага, сўнг Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган. У эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

Маълум қилинишича, мазкур шахс олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у аввал ҳам пул эвазига бир нечта фуқарони Қўшма Штатларга ноқонуний юборгани маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда фуқароларни 27 минг доллар эвазига ноқонуний йўллар билан Америкага юбормоқчи бўлган гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Самарқанд фуқаролар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг