Самарқандда бир неча шахсни АҚШга юбормоқчи бўлган гуруҳ аъзолари ушланди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2023
5947Самарқандда фуқароларни ноқонуний йўллар билан Америкага юбормоқчи бўлган гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти телерадио канали маьлум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролар М.Х. ва Ш.Ш.лар узоқ вақтдан буён АҚШга юборишни ваъда қилган ҳолда бир неча шахслардан катта миқдорда пул маблағларини ўзлаштириб келган. Жумладан, улар фуқаро Ж.Х.га Европа давлатларининг бирига Шенген визасини расмийлаштириш ва “Тошкент-Испания-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Америкага юборишни ваъда қилган. У Ж.Х.дан 27 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
М.Х. ва Ш.Ш.лар унга дастлаб 10 000 доллар, Мексиканинг АҚШ билан чегарасига етиб боргандан сўнг эса қолган 17 000 долларни бериши зарурлигини билдирган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирда М.Х. ҳамда Ш.Ш.лар фуқаро Ж.Х.дан 10 000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тинтув вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабрланган 13 нафар фуқаронинг ҳужжатлари (8 та хорижга чиқиш паспорти, 2 та биометрик паспорт, бир дона ID-карта, 2 та туғилганлик хақида гувоҳнома ва бир дона никоҳ гувоҳномаси), шунингдек, яна бир фуқаро Н.Р.ни АҚШга юбориш эвазига 22 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олгани тўғрисида тилхат топилиб, процессуал тарзда расмийлаштирилган.
Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда фуқароларни айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатларига 15 минг доллар эвазига ноқонуний юбораётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь