Самарқандда “электросет” ходими пора билан ушланди
3-саҳифа
−
24 Октябрь 2023
7708Самарқандда Электр тармоқлари корхонаси(ЭТК) муҳандиси 15 млн пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, туман ЭТК корхонаси муҳандиси А.Н. ва фуқаро З.Ж. тадбиркор А.А.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасининг электр таъминотидан 35,9 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 15 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси