Самарқандда электромонтёр симёғочдан йиқилиб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида электромонтёр симёғочдан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Кеча, 16 февраль куни соат тахминан 18:00ларда Пахтачи тумани Электр тармоқлари корхонасида электромонтёр бўлиб ишловчи 1981 йилда туғилган фуқаро Б.С. “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида ёғоч симёғочга чиқиб, электр энергиясида вужудга келган носозликларни бартараф этиш вақтида йиқилган. Оқибатда электромонтёр вафот этган.

Ушбу куннинг ўзида туман электр таъминоти томонидан ходимлар билан ўтказилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича юритилган ҳужжатлар тегишли тартибда олинган.

Бугун марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида Жиззахда электромонтёр подстанцияни таъмирлаш вақтида вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд электромонтёр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг