Самарқандда дўкон ёниб кетди
3-саҳифа
−
10 Апрель 2595 1 дақиқа
Бугун, 10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:23 да 112 тизими орқали Самарқанд тумани “Ўрташиқ” МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин қутқарув экипажлари ёнғин жойига соат 20:30 да етиб бориб, соат 21:44 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” бозорида катта ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Live
Барчаси