Самарқандда давлатнинг 2 гектар ерини пуллашга уринган шахс ушланди
3-саҳифа
−
27 Март
2995Самарқанд вилояти Қўшработ туманида давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини 100 млн сўмга сотишга уринган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. фуқаро У.Т. нинг ишончига кириб, “Ота” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини гуёки ўзига тегишли эканини айтиб, ер майдонини 100 млн сўмга сотишга келишган. У ҳужжатларни кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 100 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Ж.Р. га Вобкент тумани “Латиф Собунгар” МФЙ ҳудудидаги 6 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратилган 60 сотих ер майдонини гўёки ўзи раҳбарлик қилаётган “Ш.Ў.” фермер хўжалигига тегишли эканини айтиб, ушбу ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 90 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳокимлик захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини 2 млрд сўмга пуллаётган шахс қўлга тушган эди.
LiveБарчаси