Самарқандда давлатга 9 млрд сўмдан зиёд зарар етказган майнинг ферма аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида тизимга 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Ўрганиш ишлари давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Г.Б.М.” МЧЖ 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этгани аниқланган. 

Ушбу МЧЖ мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд қўшимча зарар ундиришга эътибор қаратилди.

“Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида электр тармоғига ноқонуний тарзда уланган майнинг ферма аниқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд майнинг ферма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made