Самарқандда Damas ва Isuzu тўқнашди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
02 Июль 2021
6111Кеча, 1 июль куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида Isuzu русумли автобус ва Damas тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
ЙТҲ соат 12:00 ларда Пайариқ тумани “Эшмонсоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-48 автомобиль йўлининг 26-км.да содир бўлган. “Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ” йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Damas русумли транспорт воситасининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси