Самарқандда Cobalt аэропортга “учиб кириб”, скутерни уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудига Cobalt юқори тезликда кириб, дастлаб тўсиқни бузди, кейин эса йўлда кетаётган скутерни ҳайдовчиси ва йўловчиси билан бирга уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 01:00 лар атрофида Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчаси – аэропорт ҳудудида содир бўлган. Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлда ҳаракатланаётган скутерни уриб юбориб, аэропорт кириш қисмидаги автоматик тўсиққа бориб урилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида скутер ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 18 ёшли йигит акасига тегишли Malibu’да 11-синф ўқувчисини уриб юборгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Cobalt аэрапорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг