Самарқандда боғчадан гўштни ўғирламоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Local
−
17 October 2021 7767 1 minute
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги давлат мактабгача таълим муассасасида бош ошпаз ва хўжалик ишлари мудири болаларнинг овқатига қўшилиши керак бўлган гўштни ўғирлаётганда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Пахтачи туманидаги 28-сонли ДМТТда гўшт маҳсулотлари талон-тарож қилинаётганлиги ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August