Самарқанддаги боғчада гўшт ўмараётган “завхоз” ва ошпаз қўлга тушди (видео)
Жамият
−
17 Октябрь 2021
12254Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 28-давлат мактабгача таълим муассасасида хўжалик мудири болаларга берилиши керак бўлган гўштни ўғирлаётгани ҳақида видео тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Пахтачи туман “Ҳайит Элбеги” МФЙда жойлашган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага беркитган ва кирхона деразасидан пишган 4,7 кг гўштни МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимовага берган. МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова пишган 4,7 кг гўштни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У. уни тўхтатиб, маҳсулотларни талон- тарож қилаётганини кўрган.
Ушбу ҳолат бўйича МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова ҳамда МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо 28-сонли МТТ директори Шахноз Умарованинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М. У.нинг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видео, аудио ёзувлар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.
Ҳозирда МТТ бош ошпази Ўғилой Абдураимова ва МТТ хўжалик мудираси Мафтуна Эшимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Вазирлик Ахборот хизмати МТТдаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь