Самарқандда бир йўла 15 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
07 Май 2020
5749Самарқанд вилоятида 15 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Улар орасида чақалоқ ҳам бор. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (10 нафари Тойлоқ тумани, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пойариқ, Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1592 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 2266 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси