Самарқандда бедарак йўқолган қиз бошқа вилоятдан топилди
Жамият
−
29 Январь 2021
79938Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 10 январь куни уйидан чиқиб кетган 16 ёшли Э.П. бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, айни вақтда қидирувдаги қиз топилиб, уйига қайтарилган.
"Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Э.П. Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилди", дейилади хабарда.
ИИБ вакиллари айни вақтда қизнинг соғ-саломат эканлигини билдирмоқда.
LiveБарчаси