Самарқандда бедарак йўқолган қиз бошқа вилоятдан топилди
Local
−
29 January 2021 81252 1 minute
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 2021 йилнинг 10 январь куни уйидан чиқиб кетган 16 ёшли Э.П. бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, айни вақтда қидирувдаги қиз топилиб, уйига қайтарилган.
"Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Э.П. Навоий вилояти ҳудудидан топилиб, уйига қайтарилди", дейилади хабарда.
ИИБ вакиллари айни вақтда қизнинг соғ-саломат эканлигини билдирмоқда.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September