Диққат! Самарқандда 16 яшар қиз қидирилмоқда

Жамият 28034
image

Самарқанд вилоятида 16 ёшли қиз қидириляпти. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Каттақўрғон шаҳар, “Ўрикзор” МФЙ, У.Барнаев 1-берк кўчаси, 9-уйда яшаб келган, 2004 йил 14 ноябрда туғилган Эргашева Покиза Жамшид қизи жорий йилнинг 10 январь куни тахминан соат 17:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: Буйи тахминан 150-155 см атрофида, оқдан келган, ўртача гавдали, сочи қора рангда узунлиги 80-90 см атрофида, коши қора рангда, кўзи малла рангда, юзи овалсимон, тишлари табиий бутун, лаблари қалин.

Эгнида бўлган кийимлари: тўқ кўк рангли тиззасигача бўлган “Балон” номли куртка, қора рангли спорт трикоси, оч қизил рангли спорт кийими, оёқларида оқ рангли аёллар кросовкаси ва қора рангли орқага илинадиган “Виктория Секрет” ёзувли сумкаси бўлган.

Покиза Эргашевани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1536
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×