Самарқандда банк ходими пора олаётганда ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда “Халқ банки”нинг Пайариқ филиали Челак банк хизматлари маркази Кичик бизнес бўлими бош мутахассиси пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.

“Халқ банки”нинг Пайариқ филиали Челак банк хизматлари маркази Кичик бизнес бўлими бош мутахассиси лавозимида ишловчи Ф.Қ. 1 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Гап шундаки, у Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Ж.дан турар-жой сифатида кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган Пайариқ туманида жойлашган 0,20 гектар сотиладиган ер майдонини туман ҳокимлигида ишловчи таниши ҳамда унинг туман Кадастр бўлимида ишловчи укаси орқали турар-жой ҳужжатларини нотурарга ўтказиб беришини ваъда қилган. Аммо у сўралган пулларни олаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган бир неча мансабдор қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

пора Самарқанд банк ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг