Самарқандда 400 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа 4278
image

Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани “Азамат” МФЙ ҳудудида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласида яшовчи С. исмли фуқаронинг жиянини Автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар бермоқда.

Аммо жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланган. Пора сифатида берилган пул ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.1
t
×