Самарқандда 40 ёшли эркакни поезд босиб кетди
Жамият
−
04 Январь 2020
8699Жорий йилнинг 2 январь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 40 ёшли эркак фожиавий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса 2 январь куни соат 12:45 ларда Пастдарғом тумани ҳудудида, Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли “Мароқанд-Гумбаз” бекатлари оралиғидаги 3745 км. 7-пикетида юз берган. 49 ёшли М.А. 0113-сонли йўловчи поездини бошқариб кетаётганда темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 40 ёшли Х.Ю.ни уриб юборган. Натижада Х.Ю. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.