Самарқандда 32 ёшли аёл ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 32 ёшли аёл ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 6 январь куни Нарпай тумани, “Чархин” МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро А.И. уйининг молхонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертиза ҳамда унинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари томонидан оилавий низолари, шунингдек, бирор киши А.И.нинг устидан шикоят қилиб маҳаллага оғзаки ёки ёзма тартибда мурожаат қилган-қилмагани бўйича  текширув тайинланган.

Шунингдек, воқеа содир бўлган куни ёки ундан олдин А.И.нинг хонадонида яқин қариндошлари ёки бирор-бир киши ўртасида уруш-жанжал бўлган-бўлмаганини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга алоҳида топшириқ берилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 1991 йилда туғилган аёл устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, ўз жонига қасд қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўзини осиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг