Самарқандда 31 та ноёб дарахт кесиб ташланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида қурилиш фирмаси 31 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташлади. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” МФЙда жойлашган 16-сонли Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида қўшимча 150 ўринли бино қуриш ва ҳудудда қайта қурилиш ишларини олиб бораётган “Самарқанд махсус сув дренаж” МЧЖ томонидан таълим ташкилоти ҳудудида мавжуд жами 31 туп қимматбаҳо навлари рўйхатига киритилган диаметри 6,6 смдан 24,5 смгача бўлган Элдор қарағайи (Пинус елдариcа) ва 1 туп диаметри 27,0 см бўлган кам қимматли Терак дарахтларини ноқонуний равишда қурилиши режалаштирилган бинони қуриш ишларини бошлаш учун бинонинг ер ости қисмини қазиш вақтида (котлован) кесиб ташлагани ва илдизларини йўқ қилганлиги ҳолати аниқланган.

Дарахтлар ноқонуний тарзда кесиб ташланиши оқибатида табиатга 260 620 000 сўм зарар етказилган.

“Мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 7 туп дарахт кесган шахс жаримага тортилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ноёб дарахт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made