Самарқандда 19 ёшли аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 июнь куни Самарқанд шаҳрида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахс қутқариб қолинди. Фуқаро ўзини кўп қаватли уйнинг 3-қаватидан ташламоқчи бўлган.

Воқеа Самарқанд шаҳри Шодлик маҳалласи содир бўлган. 4 июнь куни тахминан соат 10:10 ларда С.Бухорий кўчасидаги уйда можаро бўлаётгани ҳақида қўшнилар “Шодлик” МФЙга мурожаат қилган.

Воқеа жойига зудлик билан маҳалла вакиллари ҳамда унга бириктирилган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, психолог кичик сержант Н.Санақулова етиб боришган. Улар оиладаги эр-хотин У.Н. ва Б.Д. ўртасида жиддий можаро бўлаётганлигига гувоҳ бўлишган. Оиланинг психологик ҳолати оғир эканлиги натижасида У.Н.нинг турмуш ўртоғи Б.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида яшаб турган уйининг 3-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор қутқарув ишлари натижасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан 2002 йилда туғилган Б.Д.нинг ҳаёти сақлаб қолинган. Воқеа юзасидан хонадон эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг