Самарқандда 17 ёшли бола поччаси томонидан дўппосланди (видео)
3-саҳифа
−
18 Апрель 8959 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида ўсмир бола дўконда калтаклангани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида фуқаро Қ.Ф. оилавий масала туфайли турмуш ўртоғининг вояга етмаган 2008 йилда туғилган укасини Н.С. калтаклаб, унга тан жароҳати етказган. Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ўрганиш натижасига кўра қўлланган ҳуқуқий чоралар юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида ўз поччасини пичоқлаб ўлдирган 18 ёшли йигит 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Суд мажлисида йигит поччаси унга ва оиласига доимий равишда тазйиқ ўтказиб келганини айтган ва айбига қисман иқрор бўлган.
Live
Барчаси