Самарқандда 15 киши заҳарланиши бўйича тафсилотлар очиқланди

Жамият 7686
image

Аввалроқ, Самарқандда 15 киши товуқдан тайёрлангана кабобни истеъмол қилгач, заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати томонидан ўтказилган эпидемиологик текширув натижасида аниқланишича, шу йилнинг 4 октябрь куни соат 20:00 ларда Самарқанд шаҳар, Зиёкорлар кўчаси 16-хонадонда шу ҳовлида боқилган товуқ гўштидан сихли кабоб тайёрланган. Уни 10 нафар оила аъзолари ва 5 нафар шу хонадонда қурилиш олиб бораётган ишчилар истеъмол қилишган.

Орадан 3 соат ўтиб, уларда бош оғриғи, кўнгил айниш, қайд қилиш, хансираш, ҳаво етишмаслиги каби клиник белгилар қайд этилиб, бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Шундан сўнг Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига мурожаат қилган 15 нафар фуқарога “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси қўйилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Эпидемиологик суриштирувлар ва зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Касаллик қайд этилган хонадонда ўтказилган текширув давомида истеъмол қилинган маҳсулотлардан лаборатория таҳлилига намуналар олинган. Натижада овқатда ишлатилган туз маҳсулоти хонадон эгаси томонидан олиб келиниб алоҳида селофан идишда сақланган натрий нитрат моддаси эканлиги тасдиқлаган.

Ўтказилган даво муолажларидан сўнг клиник белгилар йўқолган, беморларнинг аҳволи яхшиланган ва уйларига жавоб берилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 371
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×