Самарқандда 15 киши овқатдан заҳарланди
Жамият
−
08 Октябрь 2020
11627Жорий йилнинг 5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда “Postda” нашри хабар берди.
Шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О.Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган беш нафар уста истеъмол қилишган.
Қайд этилишича, бироздан сўнг улар ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.
Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси