Самарқандда 12 нафар аёлни 2 йил фоҳишалик қилишга мажбурлаган аёл қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 44 ёшли аёл 12 нафар фуқарони паспортини олиб қўйиб, икки йил давомида фоҳишалик қилишга мажбурлагани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилиниишча, 2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли О.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида К.У., Р.Э., А.А., К.А., М.Ф., Л.М., М.Ш., Г.М., М.Р., Ҳ.С., Д.Р. ва З.Б.га ижарага бошпана беришни ваъда қилган.

О.К. уларнинг фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаган. 

Таъкидланишича, бу шахс 12 нафар фуқарони зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200 000 сўмдан 500 000 сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида юқоридаги шахсларнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда О.К. жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б,и” бандлари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик одам савдоси

Баҳолаганлар

3001

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг