Самарқандда 10 йил фарзанд кўрмаган оила 4 эгизакли бўлди

Бу қизиқ

image

Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кўрмаган 29 ёшли аёл 4 эгизак фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Бу кун” дастури хабар берди.

Маълум бўлишича, чақалоқлар операция йўли билан дунёга келтирилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Уларга керакли бўлган муолажалар қилиниб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Онанинг аҳволи ўртача оғир ҳолатда. 

Чақалоқларнинг биринчиси қиз, қолган 3 нафари ўғил бола. Қизалоқ 1 кило 700, иккинчи ўғил 1 кило 500, учинчи ўғил 2 кило 200 грамм ва тўртинчи ўғил 2 кило 300 грамм оғирликда дунёга келган.

"Яхши ният қилса, сабр қилса албатта ҳаммасига эришса бўлади", дейди эгизакларнинг онаси. 

"Жуда ҳам хурсандмиз. 10 йилдан бери фарзандсиз юрган эдик, мана 4 нафар фарзандли бўлдик. Оила аъзоларимизнинг барчаси бундан хурсанд бўлди", дейди чақалоқларнинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида қашқадарёлик инспектор ёрдамчиси тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд эгизак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг