Тошкентда 4 нафар эгизак дунёга келди
Жамият
−
09 Сентябрь 2023
8157Қашқадарёлик инспектор ёрдамчиси тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Қарши шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ “Равоқ” маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаровнинг аёли тўрт нафар эгизак чақалоқларни дунёга келтирган.
Мурод Тошназаров турмуш ўртоғи Мафтуна Тошева билан 2019 йилнинг октябр ойида оила қурган, улар бир куннинг ўзида 4 нафар ўғилнинг ота-онасига айланди. Эгизаклар Тошкент шаҳридаги Республика перенатал марказида дунёга келган ва уларнинг ҳар тўрталаси соғлом экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп эгизак чақалоқлар туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ҳудудида 434 519 та туғилиш қайд этилган. Шундан 9 810 нафарини эгизакларни ташкил этади. Бунда энг кўп эгизак туғилиш ҳолати Самарқанд вилоятида (1 318 та) рўйхатга олинган.