Самарқандда ҳам карантин қоидалари юмшатиляпти
Жамият
−
11 Август 2020
7459Самарқанд вилоятида эртага, 12 августдан бошлаб карантин қоидалари юмшатилиб, ошхона ва меҳмонхоналар, гўзаллик салонлари ва спорт ўйингоҳлари фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимклик хабарига кўра, 12 августдан бошлаб вилоятда соат 06:00 дан 23:00 гача автотранспорт воситаларида стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади. Вилоятда соат 08:00 дан 20:00 гача икки метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаб, бир стол атрофида тўрт кишидан кўп бўлмаган ҳолда умумий овқатланиш обектлари қайта йўлга қўйишга ҳам рухсат берилади.
Қайд этилганидек комиссия қарорига кўра, нодавлат мактабгача таълим таълим ташкилоти, ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари ва заргарлик дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари, меҳмонхоналар, очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари, спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари ҳам ўз фаолиятини бошлайди. 10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлар ташкил этган ҳолда таълим марказлари ва тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
Вилоят Санитария-эпидимологик назорат бошқармаси томонидан рухсат берилган фаолият турларининг карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиб борилади. Карантин талабларини бузган муассасалар, тадбиркорлик субектларига нисбатан қатъий чора кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Фарғонада ҳудудидаги умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси