Самарқандда ҳам иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади
Жамият
−
31 Октябрь
2183Самарқанд вилоятида ҳам иситиш мавсуми эртага, 1 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда бугун, 31 октябрь куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли фармойиши имзоланди.
Фармойишга кўра, Самарқанд шаҳри ва туманлар ҳокимликлари, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал хўжалик корхоналарига 1 ноябрдан бошлаб кеча-ю кундуз ишлайдиган штаблар ташкил этиш топширилган.
Шунингдек, уларга вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларига ва аҳоли яшаш уй-жойларига, “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ, электр энергияси қуввати етказиб берилишини таъминлаш ва табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларини суюлтирилган газ билан таъминлаш каби вазифалар юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоятда иситиш мавсумини 1 ноябрдан бошлаш ҳақида тегишли фармойишни имзолаган эди.