Самарқанд яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилади
Жамият
−
14 Май 2023 12397 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Австрия федерал молия вазири билан учрашганида, Магнус Бруннер ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишига шахсан ўзи раислик қилишини таъкидлаган.
Маълумот учун, ЕТТБнинг акциядорлари 71 давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестиция банки ҳисобланади. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида 2000 га яқин хорижий ҳукумат вакиллари, трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, халқаро молия институтлари ва банклари раҳбарлари, иқтисодиёт, инвестициялар, молия ва технологиялар соҳасидаги экспертлар, хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбир давомида жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган тенденциялар муҳокама қилинади, шунингдек, банк амалиёти ва молиявий фаолияти билан боғлиқ институционал масалалар кўриб чиқилади.
Live
Барчаси