Самарқанд вилояти ҳокимлиги таътилдаги Турдимов ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез орада таътилини тамомлаб, ўз хизмат вазифасига қайтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ОАВда Эркинжон Турдимов микроинсульт бошдан кечиргани ва Самарқанддан Тошкентга келиб, даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Турдимов 10 январ кунидан саломатлигини тиклаш учун қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққанини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эркинжон Турдимов

Баҳолаганлар

928

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг