Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимовнинг соғлиги ёмонлашдими?
Жамият
−
12 Январь 2021
41822Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг соғлиги ёмонлашгани, унинг микроинсульт бошдан кечиргани тўғрисида тахминлар тарқалмоқда. Бунга унинг бир неча кундан буён халқ орасида кўриниш бермаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Самарқанд вилояти Ахборот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаев билан боғланди.
Унга кўра, Эркинжон Турдимов бир нечта режадаги ишлар билан Тошкентга бориши керак бўлган, ҳозир эса, ҳоким билан боғланиб бўлмаяпти.
“Ҳозир мен ишдан таътил олганман. Лекин 9 январь, шанба куни ҳам вилоят ҳокимининг аҳволи яхши эди. Ҳатто, якшанба куни ҳам Булунғурда юрган эди. Ундан кейин, Эркинжон Турдимов бир нечта режадаги ишлар билан Тошкентга бориши керак эди. Ҳозир эса, телефонни кўтармаяпти, боғлана олмаяпман. Лекин бу – ҳаводаги гап. Бу бўйича ҳеч қандай расмий хабар йўқ”, дейди ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари.
Айрим манбалар эса, вилоят ҳокими Тошкентда даволанаётганини маълум қилмоқда.
Кейинчалик, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати Турдимовнинг даволанишда эканини маълум қилди.
“Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли даволаниш таътилида эканлигини маълум қиламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси