Самарқанд вилояти ҳокимлиги таътилдаги Турдимов ҳақида маълумот берди
Local
−
29 January 2021 23763 1 minute
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез орада таътилини тамомлаб, ўз хизмат вазифасига қайтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ОАВда Эркинжон Турдимов микроинсульт бошдан кечиргани ва Самарқанддан Тошкентга келиб, даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кейинроқ вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Турдимов 10 январ кунидан саломатлигини тиклаш учун қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққанини маълум қилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28