Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
02 Апрель
7784Ҳусан Мирзаевич Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусан Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача эса у Самарқанд давлат университети ёшлари етакчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. 24 февраль куни эса Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Сардор Полвонов Хоразм вилоятининг Хива туманига ҳоким этиб тайинланди.