Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
08 Май 2021
9431Ботиржон Ўткирович Нуруллаев Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Нуруллаев 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи-ташкилотчи, банк иши.
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд туманидаги жамоа хўжалигида иқтисодчиликдан бошлаган ва сўнгра банк идораларида меҳнат қилган.
2002-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарувчиси раиси ўринбосари бўлган. Кейинчалик Россия Федерацияси “Воловский бройлер” очиқ акциядорлик жамияти (2011-2017), “Tau Tools U” очиқ акциядорлик жамияти бош директори (2018) сифатида фаолият кўрсатган.
Нуруллаев 2018 йилнинг 1 августидан Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси