Самарқанд шаҳрида 5 та туман ташкил этилади
Local
−
24 November 2021 17789 1 minute
Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш учун метрополия ҳудудида 5 та туман ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудларини қўшиш орқали, шунингдек, доимий рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳисобига шаҳар аҳолиси сони оширилиши белгиланган.
Самарқанд шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда:
- Қорасув тумани - майдони 7,921 минг гектари, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;
- Сиёб тумани - майдони 4,846 минг гектари, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;
- Сўғдиёна тумани - майдони 3,741 минг гектари, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;
- Боғишамол тумани - майдони 3,246 минг гектари, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;
- Мароқанд тумани - майдони 8,333 минг гектари, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November