Самарқанд шаҳрида 5 та туман ташкил этилади
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
11535Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш учун метрополия ҳудудида 5 та туман ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудларини қўшиш орқали, шунингдек, доимий рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳисобига шаҳар аҳолиси сони оширилиши белгиланган.
Самарқанд шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда:
- Қорасув тумани - майдони 7,921 минг гектари, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;
- Сиёб тумани - майдони 4,846 минг гектари, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;
- Сўғдиёна тумани - майдони 3,741 минг гектари, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;
- Боғишамол тумани - майдони 3,246 минг гектари, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;
- Мароқанд тумани - майдони 8,333 минг гектари, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.
LiveБарчаси