Самарқанд Анқара билан биродарлашади

Жамият

image

Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳри мэри Мансур Яваш бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов меҳмонларни кутиб олди ҳамда бу ташриф қардош дўстларнинг учрашуви, самимий мулоқоти эканини таъкидлади.

Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Президентлари саъй-ҳаракати билан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, янги босқичда давом этаётгани қайд этилди. 

Айниқса, туркиялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани туфайли ўзаро ҳамкорликда икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Самарқандда ҳам текстил, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм соҳаларида Туркия билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Э.Турдимов алоқаларни янада ривожлантириш, Самарқанд ва Анқарада тадбиркорларнинг бизнес форумларини уюштириш, ўзбек ва турк халқлари маданияти кунларини ўтказиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Туркия пойтахти мэри бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда келгусида Анқара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида биродарлашув масаласи кўриб чиқилаётгани, Ўзбекистонда зиёрат туризмни ривожлантириш борасидаги ишларда Анқара томони ҳам фаол иштирок этиш истагида эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Анқара

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг